Дунё бахт индексида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё бахт индексида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

2020 йилдаги World Happiness Report ҳисоботига кўра, Ўзбекистон энг бахтли давлатлар орасида 38-ўринни эгаллади. Ҳисоботда жами 153 мамлакат иштирок этди

Шунингдек, Ўзбекистон Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида биринчи ўринда туради. Ундан кейин Литва (41-ўрин), Қозоғистон (50-ўрин), Эстония (51-ўрин), Латвия (57-ўрин), Молдова (70-ўрин), Тожикистон (71) Россия (73-ўрин), Қирғизистон (74-ўрин), Беларус (75-ўрин), Озарбайжон (89-ўрин), Туркманистон (95-ўрин) ва Арманистон (116-ўрин), Грузия (117-ўрин) ва Украина (123-ўрин) турибди. 

Жаҳон бахт даражаси рейтинги дунё аҳолисининг бахтлилик кўрсатгичини аниқлайдиган халқаро тадқиқот лойиҳасидир. Уни яратишда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг даражаси, умр кўриш давомийлиги, фуқаролик эркинликлари, хавфсизлик ва эртанги кунга ишонч, оилавий барқарорлик, бандлик кафолатлари, коррупция, шунингдек, жамиятнинг ишончлилиги, сахийлиги, сахийлиги каби билвосита хусусиятлари ҳисобга олинади. 

Бу йил ҳам дунёнинг энг бахт мамлакати сифатида Финландия эътироф этилди. Биринчи ўнталикка: Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Голландия, Швеция, Янги Зеландия, Австрия ва Люксембург киради. Энг бахтсиз кишилар эса Зимбабве, Жанубий Судан ва Афғонистонда яшаши аниқланди.