2021 йилнинг май ойига қадар дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари COVID-19`дан вафот этишган. ЖССТ шифокорларни коронавирусдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, 119 та мамлакатдан олинган маълумотларга кўра, ўртача дунёдаги ҳар беш тиббиёт ходимидан иккитаси тўлиқ эмланган.
«Албатта, ушбу ўртача кўрсаткич ортида минтақалар ва иқтисодий гуруҳлар ўртасидаги йирик тафовутлар яшириниб ётибди», — дея таъкидлади ЖССТ директори.