Дунё бўйлаб Facebook ва Instagram’да яна узилишлар қайд этилди

Дунё бўйлаб Facebook ва Instagram’да яна узилишлар қайд этилди

Downdetector сервисида 8 октябрь куни кечқурун Facebook, Instagram ва WhatsApp фойдаланувчиларидан тушаётган шикоятлар сони кескин ортди. Facebook фойдаланувчиларининг кўпчилиги сайт ёки дастур билан боғлиқ муаммолар, яна бир қисми эса тизимга киришдаги қийинчиликлар ҳақида шикоят қилган.

Facebook маълум қилишича, компания бир қатор фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ билан боғлиқ муаммоларга дуч келганидан хабардор. «Биз ҳаммасини имкон қадар тезроқ нормал ҳолатга қайтариш учун ишлаяпмиз, ноқулайликлар учун эса узр сўраймиз», — дея қўшимча қилди компания.

Instagram фойдаланувчилари серверга уланишда муаммолар борлигини, WhatsApp мижозлари эса хабар юборишда қийинчиликлар борлигини айтган. Уларнинг барчаси дастурлардаги узилишлардан шикоят қилган.

Дастурдаги узилишлар бутун дунёда қайд этилди, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Бразилиядан ҳисоботлар берилган.