Дунё бўйлаб коронавирусдан вафот этганлар сони 190 минг нафардан ошди

Дунё бўйлаб коронавирусдан вафот этганлар сони 190 минг нафардан ошди

АҚШнинг Жон Хопкинс университетининг бугун 8:31 даги маълумотларига кўра, жаҳон бўйича COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 2 708 885 нафарни, вафот этганлар 190 858 нафарни, тузалганлар 738 486 нафарни ташкил этмоқда.

COVID-19 инфекцияси энг кўп тарқалган давлатлар:

1. АҚШ - 869 170 
2. Испания - 213 024
3. Италия - 189 973
4. Франция -159 460
5. Германия - 153 129
6. Буюк Британия - 139 246
7. Туркия - 101 790
8. Эрон - 87 026
9. Хитой - 83 884
10. Россия - 62 773

АҚШда 4 660 250 киши коронавирусга қарши тест топширган бўлиб, уларнинг 869 170 нафарида инфекция чиққан. Беморларнинг 123 621 нафари шифохонага олинган, 49 954 нафари вафот этган, 80 203 нафари тузалган.

Туркияда ҳам коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошди. Беморларнинг 2 491 нафари вафот этди, 18 491 нафари тузалди.

Россияда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Ҳозирда мамлакат бўйлаб 62 773 киши инфекция юқтиргани тасдиқланди. Уларнинг 555 нафари вафот этди, 4891 киши тузалди.