Дунё бўйлаб коронавирусдан вафот этганлар сони 200 минг нафардан ошди

Дунё бўйлаб коронавирусдан вафот этганлар сони 200 минг нафардан ошди

АҚШнинг Жонc Хопкинс университетининг бугун 8:31 даги маълумотларига кўра, жаҳон бўйича COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 2 897 645 нафарни, вафот этганлар 202 800 нафарни, тузалганлар 817 034 нафарни ташкил этмоқда.

COVID-19 инфекцияси энг кўп тарқалган давлатлар:

1. АҚШ - 939 053 
2. Испания - 223 759
3. Италия - 195 351
4. Франция -161 513
5. Германия - 156 513
6. Буюк Британия - 149 569
7. Туркия - 107 773
8. Эрон - 89 328
9. Хитой - 83 909
10. Россия - 74 588

АҚШда 5 184 635 киши коронавирусга қарши тест топширган бўлиб, уларнинг 939 053 нафарида инфекция чиққан. Беморларнинг 126 194 нафари шифохонага олинган, 53 789 нафари вафот этган, 100 721 нафари тузалган.

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 107 мингдан ошди. Беморларнинг 2 706 нафари вафот этди, 25 582 нафари тузалди.

Россияда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Ҳозирда мамлакат бўйлаб 74 588 киши инфекция юқтиргани тасдиқланди. Уларнинг 581 нафари вафот этди, 6250 киши тузалди.