Дунё бўйлаб коронавирусни юқтирганлар сони 3 миллиондан ошиб кетди

Дунё бўйлаб коронавирусни юқтирганлар сони 3 миллиондан ошиб кетди

АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 27 апрел 21:31 ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 3 002 303 кишига етди.

Вафот этганлар сони 208 131 нафар, тузалганлар 878 813 нафарга етди.

Коронавирусга чалинганларнинг қарийб 3 дан бир қисми АҚШ ҳисобига (972 969) тўғри келмоқда. Испания, Италия, Франция, Германия, Буюк Британия ва Туркияда беморлар сони аллақачон 100 мингдан ошди.