Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалингани ортидан карантинда қолиб даволаняпти ва ҳукуматни масофадан туриб бошқаряпти.
У сешанба куни Zoom видеоплатформаси орқали уюштирилган ҳукумат мажлиси скриншотини ўзининг Твиттердаги саҳифасида эълон қилди.
Коронавирус пандемияси даврида ҳукумат мажлислари, йирик халқаро тадбирлар масофадан, видеоанжуман тарзида ўтказилиши одатий ҳолга айланди. Ўтган ҳафтада Саудия Арабистони бошчилик қилган G20 саммити ҳам шу тарзда, виртуал ўтган эди.