24 май куни дунё мусулмонлари Исломдаги иккита энг муҳим байрамлардан бири Рамазон ҳайитини нишонлади. Бу йил коронавирус пандемияси туфайли ушбу байрам бутун дунё бўйлаб махсус тартибда ўтказилди. "Газета" нашри бу йилги ҳайитнинг энг зўр расмларини тўплаб чиқди. Қуйида ушбу фотожамланмани тақдим қиламиз.
Байтурраҳмон маажидидаги намозга тўпланган мусулмонлар. Банда-Ачех, Индонезия
Грознийдаги Аҳмад Қодиров номли "Чечен қалби" маажидидаги ҳайит намозига йиғилган жамоат. Россия
Кашмирдаги уйининг боғида намоз ўқиётган мусулмонлар. Ҳиндистон
Бангкокдаги Ислом марказида масофа сақлаб намоз ўқиётган жамоат. Таиланд
Лағмон вилоятида ҳайит намозидан чиққан мусулмонлар. Афғонистон
Грознийдаги "Чечен қалби" масжидида дуога қўл очган мусулмон. Россия
Қозондаги Галеев масжиди имоми жонли эфирда қироат қилмоқда. Россия
Коломбодаги Деватагаҳ масжиди. Шри-Ланка
Кобул масжидида ҳайит намози. Афғонистон
Пешовар шаҳридаги майдонда намоз ўқиётган мусулмонлар. Покистон
Маниладаги масжиддаги ниқобли намозхон. Филиппин
Истамбулдаги энг йирик - Сулаймон масжидида намоз ўқиётган 4 мусулмон. Туркия
Ҳимоя ниқобларида дуо қилаётган муслималар. Теҳрон, Эрон
Мусулмонлар Қуддусда коронавирус эпидемияси сабабли ёпилган ал-Ақсо масжиди ҳудудидан ташқарида ибодат қилишмоқда. Исроил
Ижтимоий масофаланишга амал қилиб Қадр кечасида Масжид ал-Ҳарамда намоз ўқиётган мусулмонлар. Макка, Саудия Арабистони
Дакка шаҳрида муқаддас Рамазон ойи давомида мусулмонлар кўчада ибодат қилишмоқда. Бангладеш