Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 238 миллион 521 мингдан ортди. 4 миллион 863 мингдан зиёд киши вафот этган (13.10.2021. Европа вақти билан 15:58 ҳолатида).
Охирги суткада 364 373 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
5 707 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
дунёда 239 миллион 157 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 874 мингдан ортиғи вафот этган (14.10.2021. Тошкент вақти билан 12:12 ҳолатида).
ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (44,194 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,001 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,582 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,231 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,861 миллиондан ортиқ).
Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 536 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.