Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 184 миллион нафарга етди

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 184 миллион нафарга етди

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (05.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 183 миллион 784 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 977 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.  

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 33,717 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,585 миллиондан ортиқ),  

учинчи ўринда Бразилия (18,769 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,848 миллиондан ортиқ),  

бешинчи ўринда эса Россия (5,544 миллиондан ортиқ).

Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 192 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.