Дунёда расман уч ҳафтадан буён COVID-19нинг камайганлиги қайд этилди

Дунёда расман уч ҳафтадан буён COVID-19нинг камайганлиги қайд этилди

Дунёда  COVID-19 коронавирус касаллигининг янги ҳолатлари сони кетма-кет учинчи ҳафтада камайиб бормоқда. Бу ҳақида душанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

"Учинчи ҳафта кетма-кет дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони камайиб бормоқда", деди у ва "бу қувончли янгилик" ва "вирусни ҳатто ҳозирда пайдо бўлган янги штаммлар билан ҳам бошқариш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу шуни кўрсатадики, вирусга қарши чораларни давом эттириш орқали инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкин бўлади", деди ЖССТ раҳбари.

Гебрейесус яна таъкидлашича, эҳтиёт чораларини кўришни давом эттириш "ўта муҳим". Инфекция тарқалишини назорат қилиш коронавируснинг "ҳаётини сақлаб қолади" ва "янги навларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини пасайтиради".