Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Дунёда сотиладиган ҳар бир янги енгил автомобиль 2040 йилга бориб электрда ишлайди», — Даррен Вудс
26.06.2022 14:37,  
35

Дунёда сотиладиган ҳар бир янги енгил автомобиль 2040 йилга бориб электрда ишлайди. Бу ҳақда Exxon Mobil нефть компанияси бош директори Даррен Вудс CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

CNBC’нинг Canalys маълумотларига таяниб хабар беришича, 2021 йили электромобиллар ва гибридлар глобал автомобиллар сотувининг атиги 9 фоизини ташкил қилган. 2020 йилга нисбатан электромобиллар сонининг ўсиши 109 фоизга етган.

«Exxon Mobil ҳисоб-китобларига кўра, 2040 йилгача нефтга бўлган талаб 2013-2014 йиллардаги қийматлар даражасида бўлади. Бироқ, компания бу вақтга қадар даромадли бўлишда давом этади», — дейди Вудс.

Вудснинг фикрича, электромобилларга ўтиш ва бензинга бўлган талабнинг камайиши муносабати билан ExxonMobil компаниясининг кимёвий моддалари, саноат ва биоёқилғилари дунёдаги энг йирик нефть компанияларидан бирининг бизнесини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнайди.

«Ўз навбатида, компания томонидан ишлаб чиқарилган синтетик материаллар электромобилларни яратиш учун ишлатилиши мумкин», — деди бош директор.

Exxon Mobil — АҚШ компанияси, дунёдаги энг йирик нефть компанияларидан бири, бозор капиталлашуви бўйича дунёдаги энг йирик корпорациялардан бири.

Компаниянинг штаб-квартираси Техас штатидаги Даллас шаҳри чеккасида жойлашган Ирвингда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан