Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Дунёдаги беш юзта энг бой одам жорий йил бошидан буён 1,4 триллион доллар йўқотди
14.06.2022 20:48,  
60

Дунёдаги беш юзта энг бой одам жорий йил бошидан буён 1,4 триллион доллар, жумладан, 14 июнь куни 206 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда “Bloomberg Billionaires Index” хабар берди.

“Bloomberg” "Миллиардерлар индекси"га кўра, бойликларини йўқотиш бўйича “Binance” криптовалюта биржасининг асосчиси Чанпэна Чжао етакчи бўлган. У йил бошидан буён 85,6 миллиард доллар йўқотган ва бойлар рейтингда 190-ўринни эгаллаган.

Йўқотишлар бўйича иккинчи ўринда Tesla ва Space X асосчиси Илон Маск турибди. Унинг бойлиги жами 73,2 миллиард долларга камайган.

Amazon асосчиси Жефф Безос 65,3 миллиард доллар йўқотишлар билан рейтингда учинчи ўринни эгаллаган. Meta раҳбари Марк Цукерберг эса 64,4 миллиард доллар зарар билан тўртинчи ўринни банд қилган. Бешинчи ўриндан Louis Vuitton Moët Hennessy президенти Бернара Арно жой олган. У йил бошидан бери 56,8 миллиард доллар зарар кўрган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан