Дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди (фото)

The Economist нашри дунёдаги яшаш учун энг қулай 10 та шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Рейтингга дунёнинг 140 та шаҳри киритилган. “Яшаш учун энг қулай шаҳарлар” рейтинги асосан 5 категорияга кўра (барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият, таълим ва инфраструктура) аниқланади.

Рейтинг натижаларига кўра кетма-кет иккинчи йил Австрия пойтахти Вена дунёда яшаш учун энг мақбул шаҳар дея топилди.

Иккинчи ўринда келаётган Мелбурн Венадан 0.7 % тафовут билан ортда қолди.

Учинчи ўрин ҳам “яшил қитъа” вакилларига насиб этди. Австралиянинг яна бир экзотик шаҳри – Сидней бу ўринга лойиқ кўрилди.

Япония саноатининг юраги бўлган Осака 4-ўринда турибди.

Кейинги учта ўринда Канада шаҳарлари – Калгари, Ванкувер ҳамда Торонто ўрин олди.

Япониянинг энг катта шаҳри Токио 7-ўринда. Бу жойни у Торонто билан бўлишиб турибди.

Дания пойтахти Копенгагени 9-ўринда бўлса, Австралиянинг яна бир гўзал шаҳри Аделаида рўйхатга якун ясаган.

5144