Дунёга янги музлик даври таҳдид солмоқдами?

Дунёга янги музлик даври таҳдид солмоқдами?

Антарктидадаги айсбергларнинг эриши занжирли реаксияни ҳосил қилиб, Ерни янги музлик даврига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Даилй Маил Кардифф университети тадқиқотчилари маълумотларига асосланиб хабар қилди.

Олимларнинг таъкидлашича, эриган айсберглар аста-секинлик билан чучук сувни Атлантика океанига олиб боради. Ушбу жараён океан айланишидаги ўзгаришларни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида Ерга иқлим совиб кетиши билан таҳдид солади.

Тадқиқотчилар айсбергларнинг эриши ва океан айланиши ўртасидаги боғлиқликни сўнгги 1,6 миллион йил ичида ҳар бир музлик даврининг бошида бўлганлигини аниқладилар.

Олдинроқ олимлар музларнинг эриши ва глобал исишнинг бошқа оқибатлари жаҳон океани сатҳининг кўтарилишига олиб келаётгани ҳақида огоҳлантирган эдилар, бу узоқ вақт давомида инсон томонидан ўзлаштирилган қирғоқ ҳудудларини сув босиши билан таҳдид қилиши мумкин.