Дунёнинг энг хавфсиз авиакомпанияси номи маълум бўлди

Дунёнинг энг хавфсиз авиакомпанияси номи маълум бўлди

Янги Зеландиядаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланган Air New Zealand дунёнинг энг хавфсиз авиакомпанияси дея тан олинди. Компания AirlineRatings портали томонидан 2022 йил учун тузилган рейтингнинг энг юқори поғонасини эгаллаган.

Иккинчи ва учинчи ўринлар БАА ҳамда Қатарнинг Etihad Airways ва Qatar Airways авиакомпанияларига насиб этган. Уларнинг ортидан

  • Singapore Airlinews (Сингапур);
  • TAP Air Portugal (Португалия);
  • SAS (Дания, Норвегия ва Швеция);
  • Qantas (Австралия);
  • Alaska Airlines (АҚШ);
  • EVA Air (Тайван);
  • Virgin Australia/Atlantic (Буюк Британия).

Рейтингнинг энг охирги поғонасини — 20-ўринни Дубайнинг Emirates авиакомпанияси эгаллаган.

Шунингдек, энг хавфсизлик лоукосерлар қаторидан Allegiant (АҚШ), Easyjet (Буюк Британия), Frontier (АҚШ), Jetstar Group (Австралия), Jetblue (АҚШ), Ryanair (Ирландия), Vietjet (Вьетнам), Volaris (Мексика), Westjet (Канада) ва Wizz Air (Венгрия) ўрин олган. Рейтинг муаллифлари уларга алоҳида ўрин бермаган, шунчаки авиаташувчиларни алифбо тартибида жойлаштириб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда дунёдаги энг хавфсиз авиакомпаниялар рўйхатида биринчи ўринни Qantas эгаллаганди. Qatar Airlines эса дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб топилган эди.