ДХА Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўзгарди

ДХА Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Улуғбек Умаржонович Маҳмудов Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

У. Маҳмудов 1985 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2011 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган — дея хабар бермоқда UzA.