Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ 400 минг доллардан ортиқ валютани «ушлаб қолди»
5.02.2020 18:33,  
592

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги валютани ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйилди, дейилади ЎзА хабарида.

Жумладан, 1989 йил Андижон вилояти Қорасув шаҳрида туғилган «Ш.Б.» томонидан давлат чегараларини бузган ҳолда 200 минг АҚШ доллари ҳамда 4,1 млн. Россия рублини Қирғизистон Республикасига олиб чиқмоқчи бўлган.

Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган «Хонқўрғон» маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро «А.Э.» томонидан 119 минг 960 АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

Тўхтатиб қолинган хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 3,6 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан