Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ «Ислом Давлати» террористик ташкилоти аъзосини қўлга олди
16.02.2022 12:46,  
295

1969 йил Хива шаҳрида туғилган фуқаро «Д.У.» ўғли — 1994 й.т. «Д.Х.» билан биргаликда 2009-2015 йилларда Россия Федерациясида меҳнат мигранти сифатида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолади.

Натижада, 2015 йилнинг сентябрь ойида ота-бола ўзларининг шахсини ошкор қилмаслик мақсадида Тожикистон Республикасининг сохта паспортини расмийлаштириб, Туркия орқали Сурия давлатига боришади ҳамда «Ислом Давлати» халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиб, жанговор ҳаракатларда иштирок этишади.

Кейинроқ «Д.У.» Суриядан МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида қайтиб келади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида «Д.У.» ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Таъкидланишича, қўлга олиш вақтида «Д.У.» фаол қаршилик кўрсатган бўлса, кейинги жараёнларда у ўзининг «жиҳод» қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмаганлигини билдирган.

Ҳозирда «Д.У.»га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, «Д.У.»нинг ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан