ДХХ олтин билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини фош этди. Олтиннинг умумий миқдори 2,5 млрд сўмдан ошади

ДХХ олтин билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини фош этди. Олтиннинг умумий миқдори 2,5 млрд сўмдан ошади

Жорий йилнинг 12-13 декабр кунлари Давлат хавфсизлик хизмати томонидан таркибида олтин бўлган рудани ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, чет элга олтин парчалари ва яширин цехларда ишлаб чиқарилган заргарлик маҳсулотларини олиб чиқиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини тўхтатиш бўйича тадбирлар ўтказилди.

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, автомобил эҳтиёт қисмлари остида яширилган 3 кг.дан ортиқ олтинни Наманган вилояти орқали Қирғизистон Республикасига ноқонуний равишда олиб ўтишга уриниш пайтида фуқаро С.О. қўлга олинди. 

Тошкент ва Навоий вилоятида уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларига нисбатан ўтказилган кейинги тезкор-тергов тадбирлар доирасида қайта ишланган олтин учун тўлов сифатида олинган 52,5 минг АҚШ доллари, 1,2 кг.дан ортиқ олтин парчалари ва қўлбола усулда ясалган заргарлик буюмлари ҳамда таркибида олтин бўлган 71 тонна руда аниқланди ва олиб қўйилди.

Бундан ташқари, таркибида олтин бўлган рудани қайта ишлаш ва олтин маҳсулотларини тайёрлаш бўйича 6та яширин цех фаолияти фош этилди. 

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов давом этмоқда. 

Олтиннинг умумий миқдори 2,5 миллиард сўмдан ошади.