Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ Ўзбекистон бўйлаб тезкор-қидирув тадбирда 13,5 кило гиёҳванд моддаларни мусодара қилди (видео)
19.08.2021 08:57,  
288

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари томонидан республикада гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Хусусан, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида Денов тумани тиббиёт бирлашмасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи, 1984 йилда туғилган шахс 3 килограмм 857 грамм опий моддаси билан қўлга олинди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гиёҳванд моддани мазкур шахснинг Тожикистондаги жиноий алоқалари контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига ўтказиб бергани маълум бўлган.

 

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Чуст туманида ўтказган тезкор тадбирида ҳам катта миқдордаги гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилган.

Хусусан, тезкор тадбир давомида Уйчи туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган шахс ва унинг жиноий шериги Фарғона вилояти Бағдод туманида истиқомат қилувчи, 1978 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро томонидан Қирғизистондан олиб келинган 6 килограмм 813 гр гашиш моддаси процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

ДХХ ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасу туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси ва унинг жиноий шериги бўлган, 1959 йилда Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси ушланиб, улардан 1 килограмм 413 грамм гашиш моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Аниқланишича, ушбу гиёҳванд модда келгусида сотиш мақсадида қўшни Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилган.

Қўқон шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қизилқия шаҳрига бориб, Азамат исмли шахс билан учрашади ва унга 1 килограмм гашиш моддасини Фарғона шаҳрига етказиб бериш шарти билан 2 минг доллар бериб, яшаш манзилига қайтиб келади.

Орадан маълум муддат ўтиб, у Фарғона шаҳридаги Фарғона—Қўқон йўналишида қатновчи автомашиналар тураргоҳида гиёҳванд моддани қабул қилиб олиб, Қўқон шаҳри томон йўл олганида ДХХ ходимлари томонидан ушланган. Экспертиза хулосасига кўра, ундан процессуал тартибда олинган гашиш моддасининг соф оғирлиги 911 граммни ташкил этган.

Фарғона вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса Қува тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилган Gentra русумли автомашина йўловчиси, Олтиариқ туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаронинг ёнида 599 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 3 килограмм 857 грамм опий ва 9 килограмм 736 грамм гашиш гиёҳванд моддалари мусодара қилинди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан