Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ДХХ Самарқандда бир қатор ноқонуний ер сотиш ҳолатларини фош қилди
27.03.2022 15:37,  
83

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашишга қаратилган тадбирлар ўтказилди.

Бу тезкор тадбирлар давомида Нуробод, Жомбой ва Ургут туманларида катта миқдорда ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, ўтказилган фаол тадбир давомида Нуробод туманида яшовчи, МЧЖ раҳбари, 1994 йилда туғилган Қ.З. жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, сўралган пулнинг 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

Ўтказилган яна бир тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган А.И. ижара асосида фойдаланиб келаётган Жомбой тумани “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармасига қарашли 1 гектар суғориладиган ер майдонини 60 минг АҚШ доллари эвазига ҳокимият тизимидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, маҳаллий фуқародан 30 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ургут туманида яшовчи, МЧЖ раҳбари, 1964 йилда туғилган Х.А. эса жамиятга тегишли бўлган 5 сотих ер майдонини машиналарга хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилиш учун 35 млн. сўмга маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда бу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан