ДХХ Сўхдаги зиддият ҳақида хабар берди

ДХХ Сўхдаги зиддият ҳақида хабар берди

2020 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикасининг Сўх тумани ўзбек-қирғиз чегарасидаги Чашма булоғида қирғизистонлик ва ўзбекистонликлар орасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали хабар қилди.

ОАВ маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида сув учун катта жанжал рўй берган.

Интернетда тарқалган видеоларда томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, чегара симтўсиқларини кўчириб олишга уринганини кўриш мумкин.

Юзага келган вазиятни бартараф этиш учун икки давлат маҳаллий ҳокимиятининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишган. 

Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.