Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган 4 нафар шахсни ушлади
11.03.2022 17:19,  
108

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзаро виртуал гуруҳ ташкил этиб, экстремистик мазмундаги материаллар тарқатиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Хива шаҳрида яшовчи, 2002-2004 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар шахс ўзларининг уяли телефон аппаратлари орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар билан танишиб, халқаро террористик ташкилотлар ҳамда диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Бухорий, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг маърузаларини кўриб, тинглаб, атрофдагиларга ҳам тарқатиб келишган. 

Шунингдек, улар Суриядаги террористик ташкилотлар аъзолари билан алоқага киришиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни мақсад қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодекснинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан