⚡️ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ДХХ томонидан қўлга олинди

⚡️ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ДХХ томонидан қўлга олинди

ДХХ 4 вилоятда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилганларни қўлга олди. 

Самарқандда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти содир этгани учун бир неча бор судланган шахс танишлари орқали фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Наманганда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий хизматчиси ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Сирдарёда яшовчи, собиқ ички ишлар ходими, ўзини гўёки Миллий Гвардиянинг вилоят бошқармасида ишловчи ходими сифатида таништириб, Миллий Гвардияга ишга киритиб қўйиш эвазига, 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Қашқадарёда муқаддам Мудофаа вазирлиги тизимида ишлаб, нафақага чиққан шахс фуқарони Миллий Гвардияга ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.