Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дзюдо бўйича Тошкент Гран-присида Ўзбекстон жамоаси ғолиб бўлди
9.10.2016 12:26,  
5

Ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобда биринчи ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Дзюдо федерацияси.

Ўзбекистон вакиллари 6 олтин, 3 кумуш ва 11 бронза медал соҳиби бўлишди. Ундан ташқари 12 нафар ўзбекистонлик  дзюдочилар 5 — ўринни ва яна 14 нафари эса 7 — ўринларни эгаллашди.

Медалар бўйича иккинчи ўрин Қозоғистон жамоасига насиб бўлди. Улар 3 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медаллар соҳиби бўлишди.

Мусобақанинг охирги куни 90 кг вазнда Яхъё Имомов ва 100 кг гача бўлган вазнда Соиб Қурбоновлар олтин медал соҳиби бўлишди.

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-присид 15 мамлакатдан 135 нафар спортчи иштироқ этди. Уларнинг ҳар бири Халқаро Дзюдо федерацияси рейтингида баллар тўплаш имконига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Ўзбекистон Дзюдо федерацияси 4 халқаро турнир ўтказиш бўйича шартнома имзолаган эди. Ушбу турнир билан ЎДФ ўз мажбуриятини тўла-тўкис якунлади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан