Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дзюдочиларимиз Олимпиада рейтингида юқорилади
30.03.2021 22:37,  
502

Дзюдо бўйича Тбилиси шаҳрида ўтган “Катта дубулға” турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди.

Мазкур рейтингда бир қатор ёш полвонларимиз ўз ўринларини яхшилаб олди. Жумладан, Кемран Нуриллаев Тбилисидаги мусобақада кумуш медални қўлга киритганидан сўнг рейтингнинг 30-поғонасига кўтарилди. У навбатдаги мусобақада яна муваффақият қозониб, жадвалда бир поғона юқориласа, ўз вазн тоифасида лицензион ҳудуддан жой олади. Шунингдек, мазкур мусобақа ғолиби Сардор Нуриллаев 2 поғона кўтарилиб, 12-ўриндан жой олди.

Қуйида Олимпиада йўлланма зонасида ўрин эгаллаган дзюдочиларимиз билан танишасиз:  

– 60 килограмм вазн тоифасида:

1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 7350 очко

5(5). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 5243 (йўлланма зонасида)

24(24). Диёрбек Ўрозбоев – 2416 очко (йўлланма зонасида)

– 66 килограмм вазн тоифасида:

1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5891 очко

12(14). Сардор Нуруллаев – 3966 очко (йўлланма зонасида)

– 73 килограмм вазн тоифасида:

1. Соичи Хашимото (Япония) – 7639 очко

7(6). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 4244 очко (йўлланма зонасида)

– 81 килограмм вазн тоифасида:

1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 7054 очко

7(7). Шарофиддин Болтабоев – 4681 (йўлланма зонасида)

25(24). Камолиддин Расулов – 2332 (йўлланма зонасида)

– 90 килограмм вазн тоифасида:

1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 8311 очко

14(14). Давлат Бобонов – 3945 очко (йўлланма зонасида)

– 100 килограмм вазн тоифасида:

1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 6848 очко

16(16). Муҳаммадкарим Хуррамов – 3317 (йўлланма зонасида)

+100 килограмм вазн тоифасида:

1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6423 очко

18(17). Бекмурод Олтибоев – 3102 очко (йўлланма зонасида)

Аёллар:

– 52 килограмм вазн тоифасида:

1. Амандин Бушар (Франция) – 8955 очко

27(27). Диёра Келдиёрова – 2367 очко (қитъавий квота)

– 70 килограмм вазн тоифасида:

1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 6678 очко

27(28). Гулноза Матниязова – 2752 очко (қитъавий квота)

Эслатиб ўтамиз, ушбу жадвалда фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган бўлиб, унда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган. Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз дзюдо федерацияси танлайди. Олимпиада рейтингини йиғиш 2021 йилнинг 28 июнида якунланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан