Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






EastFruit: Ўзбекистонда эрта пиёз экинлари хавф остида
4.02.2023 12:04,  
60

Январь ойидаги ғайритабиий даражада паст совуқ Ўзбекистонда кузги пиёз ҳосилига таъсир қилиши мумкин, дея хабар беради EastFruit.

Эрта пиёз экиш август-сентябрь ойларида бошланади ва об-ҳаво аномалиялари бўлмаса, март-апрелда йиғиб олинади. Аммо январь аёзи туфайли унинг куртаклари бутунлай йўқ қилинди. Янгиларини шакллантириш учун қўшимча вақт керак бўлади, бу эса пишиб етиш даврининг тахминан 10-15 кунга кўпайишига олиб келади.

Vesagro консалтинг компанияси раҳбари Урмонали Усмонов таъкидлаганидек, 2022 йилда Ўзбекистонда кузги пиёз экинлари майдони Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларида бўлгани каби қарийб учдан бирига ошади.

"2022 йил август-сентябрь ойларида кузги пиёз экиладиган майдонларнинг бундай сезиларли даражада кенгайиши 2023 йил баҳорида эрта пиёз етказиб беришнинг мутаносиб равишда ошишини англатмайди. Бунинг сабаби январь аёзларининг "август" пиёзининг келажакдаги ҳосилига салбий таъсиридир, чунки бу минтақа учун ғайритабиий паст ҳароратларда узоқ вақт давомида таъсир қилиш туфайли "август" қиш пиёзи сезиларли стрессни бошдан кечирди. Натижада келажакда ҳамма ўсимликлар ҳосил қила олмайди ва бунинг натижасида 2023 йил баҳорида эрта пиёзнинг гектаридан олинадиган ҳосил ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада паст бўлиши мумкин", — деди эксперт.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 23 январь ҳолатига кўра, пиёзнинг улгуржи нархи 6,5 минг сўмни ташкил этиб, 1 январга нисбатан 2,9 минг сўмга қимматлашган. Бозорларда – 5 минг сўм (+ 2 минг сўм), супермаркетларда – 7,7 минг сўм (+3,5 минг сўм).

Аҳолини пиёз билан таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди – экспортга вақтинча чеклов қўйилди, захира ташкил этилди ва уни етказиб бериш учун «яшил» йўлак ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан