ЕЧЛ 1/4 финал. "Реал" "Ливерпуль"ни ишончли ҳисобда енгди

ЕЧЛ 1/4 финал.

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Реал" - "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди.Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи таймда мадридликлар Винисиус Жуниор ҳамда Марко Асенсионинг голлари эвазига ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Кейинчалик, Салаҳ орадаги фарқни қисқартирди. Бироқ 65-дақиқада катта саҳнага яна Винисиус чиқди ва 2 та гол фарқини тиклади.

Шу тариқа, мазкур жамоаларнинг кетма-кет иккинчи тўқнашувида "қироллик клуби" 3:1 ҳисобида зафар қучди. Маълумот учун, бундан олдинги баҳс ЕЧЛ-2017/18 йилги мавсум финалига тўғри келганди.

"Реал Мадрид" - "Ливерпуль" 3:1
Голлар:
 1:0 – 27 Винисиус Жуниор, 2:0 – 36 Асенсио, 2:1 – 51 Салах, 3:1 – 65 Винисиус Жуниор.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Милитао, Васкес, Модрич, Каземиро, Асенсио (Вальверде, 70), Кроос, Винисиус Жуниор (Родриго, 85), Бензема.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Филлипс, Робертсон, Кабак (Фирмино, 81), Мане, Вейналдум, Диогу Жота (Шакири, 81), Фабиньо, Салах, Кейта (Тиаго Алькантара, 42).

Огоҳлантиришлар: Мане (39), Васкес (49), Тиаго Алькантара (56), Александер-Арнолд (83).