Екатеринбургдаги автоҳалокатда икки нафар ўзбек ҳалок бўлди

Екатеринбургдаги автоҳалокатда икки нафар ўзбек ҳалок бўлди

Кеча, 1 декабрь куни Екатеринбургда бир неча нафар ўзбекистонликлар «Volkswagen Polo» русумли енгил машинада  йўлнинг музлаган қисмида автоҳалокатга учраган.

Маълум қилинишича, бунинг оқибатида икки нафар ўзбекистонлик – 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган. Беш нафар киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-касалхоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволга тушган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажаришмоқда.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари ушбу ҳолатни ўз назоратига олди.