Экопартия президент сайловига ўз номзодини эълон қилди

Экопартия президент сайловига ўз номзодини эълон қилди

Пленумда Янги Ўзбекистон тарихида илк бор янги сиёсий куч Ўзбекистон Экологик партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштирок этиши билан боғлиқ масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда Узрепорт хабар бермоқда.

Унда мамлакатда тобора долзарб бўлиб бораётган экологик муаммоларни ҳал этиш, жамиятда аҳолининг эътиборини экологик муаммолар ва уларнинг ечимига қаратиш, инсон саломатлигини асраш ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида жамият олдида турган ўта муҳим масалаларни ҳал этишни ўз зиммасига олган ҳолда партиянинг мазкур сайловда қатнашиши тўғрисида Пленум қарори қабул қилинди.

Шунингдек, ушбу долзарб масалаларни ўзида акс эттирган дастур билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиши учун партия ўзининг бўлажак номзодини съезд муҳокамасига киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Унга кўра, Президент сайловида Экопартия томонидан партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашадиган бўлди.