"Эл Класико"нинг санаси ва бошланиш вақти маълум

Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашуви санаси ва бошланиш вақти маълум бўлди.

Ўйин 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

2020 йилнинг 24 октябрь куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтган дастлабки "Эл Класико"да "Реал" 3: 1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, Каталонияликлар 27 турдан сўнг 59 очко тўплаб, чемпионат жадвалида иккинчи ўринда боришмоқда. "Реал Мадрид" эса икки очкога ортда қолмоқда ва учинчи ўринда бормоқда.