"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Ювентус”га ўтиши мумкинлигини изоҳлади;
Aгар бу рост бўлса, Элдор нега ўтмаслиги керак? Бўридан қўрққан – ўрмонда юрмайди», - дейди Карпин “Sport Ekspress” мухбири билан суҳбатда.
Футбол инсайдери Нобел Aрустамян Италия матбуотида юзага келган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди. "Шомуродов ҳақидаги миш-мишларга ишонасизларми? Биринчидан манба "Tuttosport" газетаси, афсуски у Италияда энг обрўсиз нашрлардан бири ҳисобланади. Кўпинча текширилмаган маълумотларни беради ва хатога йўл қўяди. Бошқа томондан эса бу Турин ОAВ. Элдор "Женоа"да яхши ўйин кўрсатмоқда. Унинг Генуяга келганига кўп бўлмади, атиги иккита гол урди. Лекин яқинда келганига қарамасдан жамоанинг энг яхши ҳужумчисига айланди. Менимча Шомуродовнинг "Ювентус"да пайдо бўлиб қолиши фитна. Сабр қилинг ва кузатишда давом этинг. Клуб атрофида ҳали бошқа исмлар пайдо бўлади"-дейди футбол мутахассиси.