Элдор Шомуродов йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Элдор Шомуродов йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди

Йилнинг энг яхши футболчиси учун сўровномада Ҳусайин Норчаев, Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов номзодлари ўрин олган эди. Овоз бериш натижаларига кўра, Шомуродов энг яхши деб топилди ҳамда маxсус соврин билан тақдирланди.