Элдор Шомуродов "Ювентус"га ўтиши мумкин

Элдор Шомуродов

   "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида  Tuttosport нашрига таяниб "sport.uz" ёзмоқда. Манбанинг ёзишича, Турин клуби Алваро Мортага захира вариант қидирмоқда. Шомуродов эса, "кекса синоралар" шорт-листидан ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳужумчи ёзда "Ростов"дан "Женоа"га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсум Элдор А Серияда 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди. Манба, шунингдек, "Торино" ҳужумчиси Андреа Белотти "Милан"га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам ёзган.