Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб гол урган ўйинда «Женоа» мағлубиятдан қутулиб қолди

Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб гол урган ўйинда «Женоа» мағлубиятдан қутулиб қолди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар 20 февраль, шанба куни бўлиб ўтди.

Элдор Шомуродовнинг жамоаси — «Женоа» ўз уйида «Верона»ни қабул қилди. Беллашувнинг 17-дақиқасида Иван Илич меҳмонларнинг биринчи голини урди.

Ўзбекистонлик футболчи иккинчи бўлимнинг бошида захирадан майдонга тушди ва уч дақиқа ўтиб, 48-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 61-дақиқада Давиде Фараоне «Верона»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Милан Бадель чиройли гол билан мувозанатни тиклади.

Ушбу учрашувдан сўнг генуяликлар 26 очко билан 11-ўринда бормоқда. «Верона» эса 34 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда қайд этилган.

«Женоа»—«Верона» 2:2

Голлар: 0:1 – 17 Илич, 1:1 – 48 Шомуродов, 1:2 – 61 Фараони, 2:2 – 90+4 Бадель.

«Женоа»: Перин, Чиборра (Пеллегрини, 46), Масьелло, Кришито, Заппакоста, Бадель, Радованович, Зайц (Шомуродов, 46), Стротман (Пандев, 67), Пьяца (Ровелла, 55), Дестро (Скамакка, 67).

«Верона»: Сильвестри, Гюнтер, Ловато (Четин, 46), Маняни, Фараони (Роналду Виейра, 68), Тамез (Стураро, 90), Лазович, Закканйи (Бесса, 82), Илич (Велозу, 82), Барак, Лазанья.

Огоҳлантиришлар: Стротман (57), Четин (74).