Эмланган она COVID-19 қарши антитаначага эга чақалоқни дунёга келтирди

Эмланган она COVID-19 қарши антитаначага эга чақалоқни дунёга келтирди

Ҳомиладорлик пайтида коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган америкалик тиббиёт ходимаси COVID-19га қарши антиначага эга чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақида УзА хабар бермоқда.

Педиатрлар Пол Гилберт ва Чад Рудникнинг таъкидлашича, Палм-Бич округи тиббий хизматчиси COVID-19га қарши Moderna вакцинасининг биринчи дозасини ҳомилаликнинг 36 чи ҳафтасида олган. Уч ҳафта ўтгач, январь ойининг сўнгги кунларида қизалоқ дунёга келди. Шундан сўнг мутахассислар гўдак қонидан таҳлил олишган.

Аниқланишича, чақалоқда COVID-19 га қарши антитанача мавжуд экан.

"Бу эмлашдан кейин антитанача билан туғилган дунёдаги биринчи бола бўлди", – деди Гилберт.  

Педиатр Рудникнинг таъкидлашича, яқин ойларда оналари эмланган минг-минглаб чақалоқлар дунёга келади.