Эмланиш коронавируснинг янги штаммига қарши курашишда ҳам катта самара беради

Эмланиш коронавируснинг янги штаммига қарши курашишда ҳам катта самара беради

Нурмат Атабековнинг фикрига кўра, SARS-CoV-2нинг омикрон штамми учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш масаласини вақт кўрсатади. Шунга қарамай, мавжуд диагностика, даволаш ва профилактика имкониятларидан самарали фойдаланиш бу вирус турига қарши ҳам натижа беради.

Вакциналар SARS-CoV-2нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммига қарши самара беради. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.

Қолаверса, мамлакатимизда айни пайтда аҳолига ихтиёрий равишда бустер-доза билан эмланишлари учун имкониятлар яратиб берилган.

Мутахассиснинг айтишича, янги штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олишда карантин қоидаларига амал қилиш жуда муҳим ҳисобланади.