Эмланишнинг иккинчи кунида неча киши вакцина қабул қилди?

Эмланишнинг иккинчи кунида неча киши вакцина қабул қилди?

Вакцинациянинг иккинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9211 нафар фуқаро эмланди

Вакцина олганларнинг 3726 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 5485 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.

Эмлаш бир пайтнинг ўзида COVAC дастури орқали AstraZeneca вакцинаси ва Хитой билан Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан бошланади. Бунда бир тартиб амал қилади. Демак, биринчи эмлашни қайси вакцина билан олган бўлса ўша шахс иккинчи эмлашни айнан ўша турдаги вакцина олиш билан якунлайди.