Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди чет элликлар ноқонуний меҳнат учун Россиядан чиқариб юборилади
29.12.2021 14:50,  
158

2022 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари ноқонуний меҳнат фаолияти учун Россиядан чиқариб юборилиши ва мамлакатга қайтиши тақиқланиши, бундай ишчини ёллаган иш берувчи эса ҳар бир киши учун 800 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия Федерацияси ИИВ матбуот маркази маълум қилган.

Ички ишлар вазирлиги 31 декабрь куни Россия президенти томонидан жорий этилган вақтинчалик чора-тадбирлар тугатилишини таъкидлади. Бу хорижликларга мамлакатдан чиқмасдан қонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш имконини беради.

“ИИВ 2021 йил 31 декабрга қадар Россияда ишлаш учун тегишли ҳужжати бўлмаган чет эл фуқароларига зудлик билан ички ишлар идораларига мурожаат қилишни қатъий тавсия этади”, — дейилади матбуот маркази хабарида.

Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина фуқаролари ҳужжатларни тақдим этиш муддати ва Россия Федерациясига киришнинг эълон қилинган мақсадига қўйиладиган талабларни ҳисобга олмаган ҳолда патент олиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида Россияга кириш мақсадидан қатъи назар, меҳнат ёки фуқаролик шартномасини тузиши мумкин.

Чет эл фуқаросини иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун жалб қилган иш берувчи меҳнат муносабатини расмийлаштириши ва бу ҳақда ИИВнинг тегишли ҳудудий органини уч кун ичида хабардор қилиши мумкин. 

Шу билан бирга чет эллик ишчини жалб қилиш учун рухсатномага эга бўлмаганлар Россияга кириш мақсадидан қатъи назар, чет эл фуқароси ишлашига рухсат олиш учун ариза бериши керак — дея хабар бермоқда 'UzA'.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан