Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаган президент фармонига кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.