Энди ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашуви тақиқланади

Энди ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашуви тақиқланади

Президент 15 ноябрь куни тегишли қарорга имзо чекди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йилдан экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил жойлаштирилади.

2022 — 2024 йилларда кластерлар ва фермерлар ҳар гектар майдондан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотади.

Эндиликда, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар агротехник тадбирлар ўтказиш, кредитлардан фойдаланиш, буғдойни сотиш жараёнларига аралаша олмайди.

Мазкур қарор билан ўрнатилган тартибни Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳужжатлари билан вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки қайта кўриб чиқиш қатъиян ман этилди.

Ҳар йили 1 августга қадар буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нарх ОАВда эълон қилинади.