Энди ҳудудларни тоифаларга СЭОА ажратадими?

Энди ҳудудларни тоифаларга СЭОА ажратадими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— 2020 йил 4 июнь куни СЭОАнинг расмий саҳифаларида туман ва шаҳарларнинг тоифалар бўйича янгиланган рўйхати эълон қилинди. Энди Республика махсус комиссияси эмас, Агентлик томонидан ҳудудлар тоифаларга ажратиладими?

— Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёни билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартириб бориш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, жорий йил 2 июнь ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олиб Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартирилди.

Эндиликда шу тартибда ҳар ҳафтада ўзгартириш ишлари тизимли олиб борилади.