Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди ИИВ ходимлари карантин қоидалари бузилганда маъмурий ишни кўриши мумкин
27.10.2020 10:21,  
429

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра (ЎРҚ–643-сон, 26.10.2020 й.) энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат  тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда, ҳақлидир.

Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан