Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди истеъмолчилар суюлтирилган газни тарозида ўлчаб олишлари мумкин
4.02.2020 13:44,  
527

Баллонларда сотиладиган суюлтирилган газни истеъмолчилар назорат тарозилари орқали текшириб олишлари мумкин. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, бундан буён аҳолига етказилаётган суюлтирилган газ миқдори назорат тарозиси орқали ўлчаб берилади. Шу мақсадда суюлтирилган газ етказиб бериш учун мўлжалланган 835 та автотранспорт воситалари назорат тарозилари билан тўлиқ таъминланган.

Бундан ташқари жорий йилда  ҳар бир истеъмолчининг махсус “ID” карталар билан таъминланиши, маиший газ баллонларга махсус ёрлиқлар ёпиштирилиши кўзда тутилган.

Бу орқали суюлтирилган газни истеъмолчи томонидан қабул қилиш ва тўловни амалга оширишда шаффофлик яратилади, ҳисоб-китоб тизими автоматлаштирилади.

Шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчилардан суюлтирилган газ баллонларини қабул қилганда унинг беелгиланган сифат ва ҳажмда етказиб берилишини талаб қилишлари, газ миқдорини назорат тарозиларда ўлчаб кўришларини сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан