Энди кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш масаласи уй эгалари орасида овозга қўйилади

Энди кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш масаласи уй эгалари орасида овозга қўйилади

“Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб уй-жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80 фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;

мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;

кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.

2021 йил 1 августгача лойиҳа доирасида бириктирилган ҳудудлар, 2022 йил 1 январга қадар эса бутун республика ҳудудларида кўп квартирали уй-жойга хизмат кўрсатиш жараёнига уй-жой мулкдорларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизими жорий қилинади.

2021 йил 1 октябргача кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчиларнинг электрон реестри ишга туширилади.

2021 йил 1 июлдан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш усули ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, уч йилгача узайтириш чоралари кўрилади.