Энди лицензиясиз йўловчи ташиган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига қўйилмайди — қонун лойиҳаси

Энди лицензиясиз йўловчи ташиган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига қўйилмайди — қонун лойиҳаси

Бугун, 16 ноябрь куни МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда йиғилишда қатнашган UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.

Лойиҳада автомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланишга жарима миқдорини қарийб 3 бараварга қисқартириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситасини жарима майдонига олиш бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар автомобилларни белгиланган тезликдан ошириб ҳайдаганда, тезликни ўлчовчи махсус ускуналар қайд этган тезликдан 5 км/cоат айриб ташлаш механизми жорий қилинмоқда.

Маълумот учун, амалда автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганларнинг автомобиллари жарима майдонига олиб киришга шунингдек,  БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.