Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди мобиль видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик мумкин
3.01.2020 09:35,  
560

2020 йилнинг 1 январь кунидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобиль камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ЙПХ ходими Сизни тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобиль камерага ёзиб олинишини, келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этсангиз, айбингизни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкинлигини эслатди.

Ходимлар томонидан фойдаланилаётган мобиль камералар, ходимнинг йўл ҳаракати иштирокчилари билан ўзаро мулоқотини тасвирга олиб, ушбу мулоқотнинг самимий, хушмуомалалик асосида бўлишига ҳамда зиддиятли ва нохуш вазиятларни, шунингдек, коррупция ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

- Мобиль камерадан ЙПХ ходимнинг йўл ҳаракати қатнашчиси билан мулоқотини тасвирга олиш учун фойдаланилади;

- ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлигининг видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас;

- Барча хизматга жалб этилаётган ходимлар мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайдилар. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низомнинг 18-бандига асосан йўл ҳаракати қатнашчилари хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан