Энди Тошкент метросида узоқроқ юрган йўловчи кўпроқ пул тўлайди

Энди Тошкент метросида узоқроқ юрган йўловчи кўпроқ пул тўлайди

Тошкент метросида 2021 йилнинг июн ойига қадар табақалаштирилган тариф тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов маълум қилди.

«Бугун метро йўналишлари узунлиги ортмоқда. Аммо бир-икки километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, 10—15 километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини татбиқ қилдик. Бу бизга таҳлил қилиш имкониятини яратиб беради», — дейди Маҳкамов.

Унинг сўзларига кўра, икки-уч ойлик таҳлиллардан сўнг, «кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб», табақалаштирилган тариф тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. «Бу тизим шу йилнинг ярмигача ҳам бормай амалиётга жорий қилинади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрь ойи охирида Тошкентда яна бир Сергели йўналиши очилганди.