Энди Тошкентда махсус белгили автобуслар ҳаракатланади

Энди Тошкентда махсус белгили автобуслар ҳаракатланади

Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари қатнови тўхтатилиши муносабати билан Тошкент вилоятидан пойтахтга қатнаб ишловчи фуқароларга ҳамда улар ишлаётган корхона, ташкилот ва муассасаларга транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ шартнома асосида хизмат кўрсатади.

Йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасининг техник ва санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини билдириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида махсус белги тайёрланди.

"Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади. Бу транспорт воситаларининг техник ва санитар ҳолати талаб даражасида эканлиги билдиради",- дейилади корхона хабарида.